ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА «ОДИЛ СУДЛОВ ДОИРАСИДАН ЧИҚАРИШ ВА ТИКЛОВЧИ ЧОРАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ» ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА «ОДИЛ СУДЛОВ ДОИРАСИДАН ЧИҚАРИШ ВА ТИКЛОВЧИ ЧОРАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ» ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

2019 йилнинг 27 март куни Бош прокуратура Академияси ЮНИСЕФ халқаро болалар фонди билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида қонун билан зиддиятдаги вояга етмаганларни одил судлов доирасидан чиқариш ва уларга нисбатан тикловчи чораларни қўллаш бўйича инновацион лойиҳани амалга ошириш ишларини бошлади.

Лойиҳа вояга етмаганлар одил судлови борасида БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясида белгиланган икки асосий халқаро стандартларни жорий этишга йўналтирилган.

Лойиҳанинг мақсади – болаларни махсус таълим-тарбия муассасаларига жойлашнинг салбий оқибатларининг олдини олишга қаратилган. Одил судлов тизимидан чиқариш чоралари ва тикловчи судлов ёндошувларини қўллашни моделлаштириш, бу – вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликни қайта содир этилишининг олдини олиш бўйича халқаро инновацион тажриба ҳисобланади. Мазкур ёндашув дунёнинг кўплаб мамлакатларида ижобий натижаларни берган.

Жорий йилнинг 5-18 март кунлари тажриба тариқасида ишга туширилган лойиҳа доирасида вояга етмаганлар одил судлови масалалари бўйича халқаро эксперт Ингрид ван Вельзенис иштирокида оралиқ-интизом гуруҳини ўқитиш ташкил этилди.

Шунингдек, 18 март куни Бош прокуратура Академияси ва ЮНИСЕФ халқаро болалар фонди вакилларининг иштирокида тренинг иштирокчиларига сертификатлар тақдим этилди.