ҚОТИЛЛИККА СУИҚАСД

ҚОТИЛЛИККА СУИҚАСД

07.04.2019 йил соат 01:30 ларда Янгийўл тумани “Ахил” маҳалласида яшовчи А.А. (1993 й.т, Тошкент давлат аграр университетининг 3-босқич талабаси) шу маҳалладаги “Senyor Pomidor pasta & BBQ” кафеси олдида фуқаро Б.Х. (1992 й.т, ишсиз) билан рашк сабабли жанжаллашиб, ёнидаги пичоқ билан Б.Х.ни қасддан ўлдириш мақсадида юрак соҳасига 2 маротаба, бўйин қисми ва чап сон соҳаларига бир маротаба уриб, тан жароҳатлари етказган.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Б.Х.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Шу куннинг ўзида Янгийўл туман прокуратураси томонидан фуқаро А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. А.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.