ЧАҚАЛОҚ 100 ДОЛЛАРГА СОТИЛДИ

ЧАҚАЛОҚ 100 ДОЛЛАРГА СОТИЛДИ

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда, Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими акушер-гинекологи Р.Х., фуқаро З.Э.нинг 01.04.2019 йилда туғилган қиз фарзандини гўёки ўлди деб хабар бериб, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот қайд этмасдан, 100 АҚШ доллари эвазига чақалоқни фуқаро С.М. дунёга келтирган деб, унинг номига туғруқ ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.