11 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ ЭВАЗИГА ЎҚИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ТУШДИ

11 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ ЭВАЗИГА ЎҚИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ТУШДИ

Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро М.Т.нинг мурожаатига асосан олиб борилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Г. 2018 йилда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Т.ни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 11.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.