400 АҚШ ДОЛЛАРИ БИЛАН ҚЎЛГА ТУШГАН ДЕКАН

400 АҚШ ДОЛЛАРИ БИЛАН ҚЎЛГА ТУШГАН ДЕКАН

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан  ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани Х.А. 4-курс талабалари О.А. ва Қ.М.ларни институт талабаси сафидан чиқариш билан қўрқитиб, уларнинг ҳар биридан 200 АҚШ доллари талаб қилиб, жами 400 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.