4 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ ЭВАЗИГА ЎҚИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ТУШДИ

4 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ ЭВАЗИГА ЎҚИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ТУШДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.Т. фуқаро С.Э.нинг жиянини танишлари орқали Термиз давлат университетининг Иқтисод факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қонунчиликка кўра, пора олиш, пора бериш ёки пора олиш-беришда воситачилик қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган, аммо бундай жиноятлар ҳақида қонунда белгиланган (30 кун) муддат ичида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилиниши кўзда тутилган.

Шу сабабли, Сиз юқоридаги каби турли ноқонуний йўллар билан ўқишга киритишга ваъда бериб, таъмагирлик қилаётган фуқаролар ёки мансабдор шахсларга дуч келсангиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли туну-кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишингизни сўраймиз!