РАШК ОРТИДАН ҚОТИЛЛИК

РАШК ОРТИДАН ҚОТИЛЛИК

13.05.2019 йил соат 13:00 ларда Шовот тумани, «Арбек» маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. (1973 й.т.) турмуш ўртоғи Ф.Э.ни рашк қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал сабабли, яшаш уйида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига жароҳат етказган, оқибатда Ф.Э. (1978 й.т.) воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан М.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. М.О. тегишли процессуал тартибда ушланган.