ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРМОҚЧИ БЎЛГАН  КОРХОНА РАҲБАРИ УШЛАНДИ

ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМИГА ПОРА БЕРМОҚЧИ БЎЛГАН КОРХОНА РАҲБАРИ УШЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим инспектори Д.А.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, “Т.Қ.С” ШК раҳбари Т.М. ўзи раҳбарлик қилиб келаётган корхонанинг 353,6 млн. сўмлик ва ўғли Э.М.га тегишли “Д.Қ.С” МЧЖ фаолиятида йўл қўйилган 560,6 млн. сўмлик жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товланганлиги ҳолати бўйича уларга чора кўрмаслик ва енгиллик бериш эвазига Д.А.нинг хизмат хонасида, унга 2000 АҚШ долларини пора тариқасида берган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Т.Қ.С” ШК раҳбари Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.