РАШК ОРТИДАН ҚОТИЛЛИК

РАШК ОРТИДАН ҚОТИЛЛИК

20.05.2019 йил соат 02:30 ларда Ғиждувон тумани, Шўрча маҳалласида яшовчи фуқаро Б.М. (1991 й.т.) ўзи яшаб келаётган уйда турмуш ўртоғи З.С.ни (1994 й.т.) рашк оқибатида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида унинг бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Б.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.