АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА НАВБАТДАГИ «ВАЛЮТАФУРУШ» УШЛАНДИ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА НАВБАТДАГИ «ВАЛЮТАФУРУШ» УШЛАНДИ

18.05.2019 йилда Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва Хўжаобод туман бўлими томонидан  ДХХ вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда М.Х. (1983 й.т.) харидор М.О.га 30.000 АҚШ долларини 255,6 млн. сўмга сотишга келишиб, М.О.дан келишилган суммани олиб, эвазига 20.000 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда ўтказиб, 10.000 АҚШ долларини кейинроқ беришини айтиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.