ХАЛҚАРО ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚАРО ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош прокуратурада «Активлар ва манфаатларни декларациялаш коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишнинг воситаси: уни жорий этиш ва самарали қўллашнинг амалий ечимлари» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссия томонидан Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш тармоғининг “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишни қўллаб-қувватлаш” ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва ошкора бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳалари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссия аъзолари, Бош прокуратура, адлия вазирлиги ва бошқа давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида Словения, Франция, Грузия ва Украина каби давлатлардаги актив ва манфаатларни декларациялаш тизимини ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши, зарур ҳуқуқий ва институционал асослари, шунингдек дастурий таъминотларини таъминлаш тажрибалари тақдимот қилинди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ўртасида амалий фаолиятда ушбу институтнинг самарали жорий этилиши ва ишлаши билан боғлиқ бўлган зарурий билим олишга шароит яратган масалалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Давра суҳбати якуни бўйича Ўзбекистонда активлар ва манфаатларни декларациялашни жорий қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.