ЎҚИШНИ БОШҚА ЙУНАЛИШГА КЎЧИРИШ УЧУН 3 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ

ЎҚИШНИ БОШҚА ЙУНАЛИШГА КЎЧИРИШ УЧУН 3 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона политехника институти ўқув услубий бошқарма бошлиғи М.А. фуқаро Н.К.нинг мазкур институтнинг 1-курсида “Қурилиш” йўналиши бўйича таҳсил олаётган келинининг ўқишини вазирликда ишловчи танишлари орқали “Иқтисодиёт” йўналишига кўчириб бериш эвазига 3.000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 1.500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.