СОХТА ҲУЖЖАТ БИЛАН БОЖХОНА ИМТИЁЗИГА ЭГА БЎЛГАН ТАДБИРКОР АНИҚЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Я. қариндоши Н.М. номига “Я.Т.” хусусий корхонасини ташкил этиб, корхонани норасмий равишда бошқариб келиб, Хитой Халқ Республикасидан 21,6 минг АҚШ долларлик тикувчилик хом ашёлари ва маҳсулотларини импорт қилиб, божхона органларига “тикувчилик цехи” ташкил қилганлиги ҳақида сохта маълумотлар тақдим этиб, 742,2 млн. сўм божхона имтиёзларини олишга эришиб, импорт қилинган маҳсулотларни ишлаб чиқариш фаолиятига йўналтирмасдан, 171,6 млн. сўмлик маҳсулотларни сотиб юборганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Б.Я. амалга оширилган товар айланмаларини ҳисоботлардан яшириш ва давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик мақсадида “Я.Т.” хусусий корхонасини ўзи раҳбарлик қиладиган “Ф” хусусий корхонасига қўшиб юбориш (бирлаштириш) орқали тугатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Я. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.