ИССИҚ СУВГА ТЎЛАНГАН ПУЛЛАР ЎЗЛАШТИРИЛДИ

ИССИҚ СУВГА ТЎЛАНГАН ПУЛЛАР ЎЗЛАШТИРИЛДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан «Toshissiqquvvati» ДУК Чилонзор тумани бўлими мурожаатига асосан олиб борилган терговга қадар текширувда, мазкур бўлим техник ходими З.М. 2018 йил давомида 58 нафар фуқаролар томонидан иситиш тизими ва иссиқ сув манбаи учун тўланган пулларни истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-рақамларига туширмасдан, уларга тўлов квитанцияларини ёзиб бериш орқали жами 27 млн. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.