ПРОКУРАТУРА МАТБУОТ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИ

ПРОКУРАТУРА МАТБУОТ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИ

Бош прокуратура Академиясида жорий йилнинг 24-29 июнь кунлари вилоят прокурорларининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчилари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад – ишончли ва холис ахборотни жамоатчиликка тезкорлик билан етказиш кўникмаларини шакллантириш.

Мазкур ўқув курслари зарурати нимада?

Прокуратура органлари матбуот хизмати ходимларининг ўзини холис янгиликларга нисбатан “рақобатбардош” деб эълон қилган сохта янгиликларга қарши курашиш фаолиятини кучайтириш.

Ўқув дастурида қандай масалалар ўз ифодасини топди?

– ташкилотнинг медиа-имиджини шакллантириш;

– ахборот хизматининг бошқарув инструментлари;

– ҳуқуқий ахборотни тўплаш ва таҳлил қилиш;

– ахборот менюсини шакллантириш механизми;

– зиддиятли ва инқирозли вазиятларда коммуникация;

– интернет материалларини тайёрлаш ва уларнинг визуализацияси.

Барча машғулотлар тренинг ва муҳокамалар шаклида ўтказилмоқда.

Машғулотларга мураббийлар сифатида ким жалб қилинган?

Илҳом Абдуллаев – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси;

Шерзод Қудратхўжаев – Халқаро пресс-клуб раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори;

Муаттара Асқарова – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.

Журналистика соҳасидаги ўқув машғулотларини Беруний Алимов, Гулмира Шукурова, Нозима Муратова, Гулнора Нишоновалар тренинг усулида олиб бормоқда.

Машғулотлар давом этмоқда.