БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Э.А.Таджиев томонидан жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Кегейли ва Амударё туманларида сайёр қабуллар ўтказилиб, жами 56 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 10 таси жойида қаноатлантирилиб, 25 таси Бош прокуратура, 21 таси Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, 27 июнь куни сайёр қабул Хоразм вилоятида давом эттирилиб, вилоятнинг Қўшкўпир туманида сайёр қабул жараёнида 47 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 6 таси жойида қаноатлантирилди, 34 таси Бош прокуратура, 7 таси Хоразм вилоят прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.