БОШ ПРОКУРАТУРАДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

БОШ ПРОКУРАТУРАДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 17 июль куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси Бош прокуратуралари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Қозоғистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Берик Асилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбатдошлар Ўзбекистон – Қозоғистон чегара ҳудудларидаги ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар. Хусусан, чегарадош ҳудудларда содир этилган жиноятларни биргаликда тергов қилиш, шунингдек Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида сермаҳсул алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг ҳамкорлигига оид йиғилиш Баённомаси имзоланди.

Тадбир якунида Қозоғистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Б.Асилов самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзаро идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.