БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Э.А.Таджиев томонидан жорий йилнинг 22-23 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 78 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 6 таси жойида қаноатлантирилиб, 11 тага жойида тушунтириш берилди, 8 таси Бош прокуратура, 53 таси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти прокуратуралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.