БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурор ўринбосари Э.Т.Юлдашев томонидан жорий йилнинг 25 июль куни Андижон вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 192 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 149 таси жойида қаноатлантирилиб, 23 тасига жойида тушунтириш берилди, 2 таси Бош прокуратура, 18 таси Андижон вилояти прокуратуралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.