ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛДИ

ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Кичиксой» м.ф.й., «Сойлиқ» қишлоғида меҳмонхона ташкил этиб, мижозларга хизмат кўрсатаётган хонадонлар фаолияти ўрганилганда, «Кўҳнақўрғон» кўчасида аксарият хонадон эгалари белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтмасдан фуқароларга хизмат кўрсатиб келаётганлиги аниқланган.

Департамент ходимларининг ташаббуси билан ўз уйида меҳмонхона ташкил этиб, мижозларга хизмат кўрсатаётган 50 нафар фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди ва уларга туризм департаменти томонидан сертификатлар берилиб,  50 дан зиёд  янги иш ўринлари яратилиши таьминланди.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 850-сон қарорига мувофиқ “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари”га “Оилавий меҳмон уйларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш” фаолияти ҳам киритилган.