БОШ ПРОКУРАТУРАДА БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

БОШ ПРОКУРАТУРАДА БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 30 июль куни, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси анжуманлар залида «2019 йилнинг дастлабки 6 ойи мобайнида прокуратура органлари фаолияти» мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлиб ўтди.

Брифингни Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов олиб борди.

Брифингда журналистларга прокуратура органларининг 6 ойлик фаолияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари брифинг доирасида Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан ишлаб чиқилган янги платформа тақдимоти ўтказилди. www.oav.prokuratura.uz манзилида яратилган ушбу платформа оммавий ахборот воситалари ҳамда прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда ҳар бир ОАВнинг ўз шахсий кабинети мавжуд бўлади. ОАВлар ўзларини қизиқтирган сўровларини айни шу платформа орқали юборишлари ва тегишли тартибда расмий жавоб олишлари мумкин. Сўровларга файл юклаш имконияти ҳам берилган.

Брифинг сўнггида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

ОАВ учун махсус платформа