БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурор ўринбосари Э.Т.Юлдашев томонидан жорий йилнинг 13 август куни Фарғона вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 147 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 14 таси жойида қаноатлантирилиб, 18 таси Бош прокуратура, 115 таси Фарғона вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.