КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИГА ЎҚИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ УШЛАНДИ

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИГА ЎҚИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ УШЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари И.М. ушбу коллежга ўқишга жойлаштириш ҳамда келгусида танишлари орқали тумандаги Педагогика касб-ҳунар коллежига ўқишни кўчиртириб бериш эвазига фуқаро Н.Н.дан 8 млн. 700 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.