ҚОТИЛЛИККА САБАБ БЎЛГАН МАИШИЙ ЖАНЖАЛ

ҚОТИЛЛИККА САБАБ БЎЛГАН МАИШИЙ ЖАНЖАЛ

20.08.2019 йил соат 19:30 ларда, Олмалиқ шаҳар, Абдулла Қаххор кўчасида яшовчи фуқаро М.А. (1994 й.т.) укаси А.А. (2001 й.т.) билан уяли телефон аппаратини талашиб қолиб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан укасининг бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.

А.А. отаси томонидан шифохонага олиб борилаётган вақтда, йўлда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.