БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурор ўринбосари Э.Т.Юлдашев томонидан жорий йилнинг 21 август куни Наманган вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 101 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 21 таси жойида қаноатлантирилиб, 12 таси Бош прокуратура, 68 таси Наманган вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.