БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.С.Саидкаримов томонидан жорий йилнинг 26 август куни Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 60 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 7 таси жойида қаноатлантирилди, 21 таси Бош прокуратура, 32 таси Тошкент вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.