БОШ ПРОКУРАТУРАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

БОШ ПРОКУРАТУРАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

«Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!», ғояси асосида Бош прокуратурада мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош прокуратура, прокуратура органлари фаҳрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Бош прокурор Н.Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, прокуратура органлари олдига қўйилган янги ва масъулиятли вазифалар моҳияти ҳақида тўхталиб, мазкур вазифаларни рўёбга чиқариш учун бор имкониятни ишга солиш лозимлигини таъкидлади.

Прокуратура органларининг фидойи ходимлари фаолияти ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан юксак баҳоланмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 28 августдаги Фармони билан хизмат вазифаларини виждонан бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлган 2 нафар прокуратура органи ходими «Дўстлик» ордени, 2 нафари «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан тақдирландилар. Тадбирда ушбу ходимларга орден ва медаллар топширилди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор ходимлар рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, тадбирда прокуратура органларига илк марта қабул қилиниб, аттестациядан ўтган ёш ходимлар ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажаришга, қонун бузилишига қарши муросасиз курашишга, фуқаро, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали қасамёд қилдилар.