БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР НАТИЖАЛАРИ

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР НАТИЖАЛАРИ

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида прокуратура органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, оммавий сайёр қабуллар ўтказиш орқали фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бош прокурор томонидан тасдиқланган графикка мувофиқ жорий йил Бош прокуратура раҳбарияти томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг июль ва август ойларида жами 38 маротаба, шундан 13 маротаба Бош прокурор ва 25 маротаба Бош прокурор ўринбосарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилди.

Бош прокурор томонидан жорий йилнинг 8 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида, 9 июль куни Хоразм, 18 июль куни Бухоро, 19 июль куни Наманган, 22 июль куни Сирдарё, 24 июль куни Тошкент, 26 июль куни Жиззах, 3 август куни Қашқадарё, 4 август куни Сурхондарё, 6 август куни Навоий, 7 август куни Самарқанд, 16 август куни Андижон ва 17 август куни Фарғона вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайёр қабулларда 314 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 84 нафарининг мурожаати қаноатлантирилган.

Жумладан, 17 та тадбиркорлик фаолияти субъектларига ер майдони ёки бино ажратилиши, 10 нафар фуқароларнинг соғлиқни сақлаш масаласидаги, 8 та электр энергияси, 7 та газ, 8 та қарздорликни ундириш, 5 та кредит, 4 та тергов фаолияти, 3 та судлар фаолияти, 3 та солиқ ва 19 та бошқа масалаларга оид муаммоларнинг ҳал этилиши таъминланди.

Масалан, “Aral Moynaq” МЧЖнинг “Ёшлар келажагимиз” дастури асосида ажратилиши белгиланган 300 млн. сўм кредит маблағи Молия вазирлигидаги ресурс масаласидаги муаммо сабабли АТБ “Халқ банки” Мўйноқ филиалидан ажратилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилиб, жамиятга кредит маблағи олиб берилиши таъминланди.

Ёки, “Акбар Гўзал Рустам” МЧЖнинг замонавий типдаги иссиқхона комплекси қуриш учун 1 га ер майдони ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилиб, Урганч тумани ҳокимининг қарорига асосан туманнинг “Ғалаба” қишлоқ хўжалиги ер харитасидан 1 га ер майдони ажратиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, Бош прокурор ўринбосарлари томонидан жорий йилнинг 1 июль, 12 август Бухоро вилоятида, 1 июль, 23 август кунлари Сирдарё вилоятида, 3, 4, 16, 27 июль ва 17, 26 август кунлари Тошкент вилояти, 5, 6 июль ва 16 август кунлари Тошкент шаҳри, 3, 4 июль ва 13 август куни Фарғона вилояти, 10, 11 июль ва 17 август куни Қашқадарё вилояти,
12, 13 июль ва 5 август куни Сурхондарё вилояти, 22 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси, 23 июль куни Хоразм, 25 июль куни Андижон, 5 август куни Навоий, 19 август куни Самарқанд ва 24 август куни Жиззах вилоятларида оммавий сайёр қабуллар ташкил қилинди.

Мазкур даврда Бош прокурор ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда жами 2.202 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 587 нафарининг мурожаати қаноатлантирилган.

Жумладан, 85 нафар фуқаронинг яшаш уйига табиий газ етказиб берилиши, 75 нафар фуқарога 4,6 млрд. сўм кредит ажратиб берилиши, 74 нафар фуқаронинг ишга жойлаштирилиши, 61 нафар фуқарога турли хил ижтимоий ёрдам берилиши, 49 та суд қарорлари ижроси таъминланиб, 1,2 млрд. сўмлик қарздорлик суммалари ундирилиши, 45 нафар фуқарога соғлиғини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилиши, 31 нафар фуқаронинг уй-жойга доир муаммоси ҳал этилиши, 12 нафар фуқарога ер майдони ёки бино ажратилиши, 30 та тергов ва терговга қадар текширув материаллари, 10 та суд қарорлари ва 8 та ҳокимлик қарорлари бекор қилиниши, 11 та электр энергияси, 9 та кадастр, 6 та таълим ва 81 та бошқа соҳаларга оид муаммолар ҳал этилиши таъминланди.

Мисол учун, М.Ҳидоятованинг Сариосиё тумани “Феруз” МФЙ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига янги сув қувурлари ётқизилиши ва аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилиши таъминланди.

Ёки, фуқаро А.Нишоновнинг автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қурилиши учун рухсат олишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилиб, Тошлоқ туман ҳокимининг 05.07.2019 йилдаги 5434-сонли қарори билан қурилишга рухсат берилди.