ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ АХБОРОТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ АХБОРОТИ

Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан Б.Исамовга нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланди.

Жиноят иши қўзғатилишига, 20.07.2019 йилда Б.Исамов Яккабоғ туманидаги “Эски Яккабоғ” қўрғони кўчаларида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари жараёнида туман ҳокимининг ўринбосари М.Туймаевнинг юз қисмига бензин сепиб, уни ёқиб  юбориб, ўлдиришга суиқасд қилганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асос бўлган.

Б.Исамов ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “г,л” бандлари билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, суднинг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган.

Тергов давомида ўтказилган суд психология экспертизасининг хулосасига кўра, айбланувчи Б.Исамов мазкур жиноятни содир қилган вақтида кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида бўлган.

Юқоридагиларга кўра, айбланувчи Б.Исамовга нисбатан эълон қилинган айблов ЖКнинг 25, 98-моддасига қайта малакаланиб, қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси, “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

Бундан ташқари, тергов давомида Яккабоғ тумани хокимининг ўринбосари М.Туймаевнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, унга нисбатан ЖКнинг 192[1]-моддаси 3-қисми “а” банди ва 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган ҳамда муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги “тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши 30.08.2019 йилда айблов хулосаси билан ЖИБ Яккабоғ тумани судига юборилди.