БОШ ПРОКУРАТУРА АКАДЕМИЯСИ МАГИСТРАТУРАСИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

БОШ ПРОКУРАТУРА АКАДЕМИЯСИ МАГИСТРАТУРАСИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

Жорий йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳар Халқаро бизнес маркази биносида Бош прокуратура Академияси магистратурасига чет тили бўйича тест саволлари ҳамда эссе ёзма имтиҳони бўлиб ўтди.

Академия қабул комиссияси томонидан кириш имтиҳони холислик, очиқлик ва шаффофликда ўтказилиши таъминланди.

Хусусан, чет тили бўйича тест саволларини тузишда, имтиҳонни ўтказишда ва жавобларини баҳолашда Давлат тест маркази ходимлари иштирок этди.

Ёзма имтиҳонни ўтказишда, имтиҳон жавобларини текширишда, турли таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Имтиҳонни ўтказиш жараёни тўлиқ видеотасвирга олиниб, Бош прокуратура Академиясининг «Facebook» ижтимоий тармоғи орқали онлайн тарзда намойиш ташкил этилди (www.facebook.com/ProsecutorAcademy).

Академия магистратурасига ўқишга кириш билан боғлиқ барча хабарлар Академия расмий веб-сайтида олдиндан эълон қилинди (http://proacademy.uz/uz/posts/0187).

Эслатиб ўтамиз, магистратурага танлов “юриспруденция” мутахассислиги бўйича олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар, шу жумладан амалдаги прокуратура органлари ходимлари орасида ўтказилди.

Академия магистратурасининг “прокурорлик фаолияти”, “тергов фаолияти” ва “коррупцияга қарши курашиш” йўналишлари бўйича 2019/2020 ўқув йилларига жами 30 та қабул квоталари тасдиқланган.