БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР НАТИЖАЛАРИ

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР НАТИЖАЛАРИ

 

Бош прокуратура раҳбарияти томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, оммавий сайёр қабуллар ўтказиш орқали фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган муайян тадбирлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Бунда мавжуд муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш орқали аҳоли фаровонлиги учун бандлигини ва барқарор даромад манбаига эга бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, Жиззах вилоятида И.А. раҳбарлигидаги хусусий корхонага ишлаб чиқариш барқарорлиги ва экспорт фаолиятини ташкил этиш учун узлуксиз табиий газ билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Ёки, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги МЧЖга электр тармоқларига хизмат кўрсатиш лицензияси берилишида кўмаклашилди.

Шунингдек, Хоразм вилоятида жойлашган меҳмонхонани жиҳозлаш учун Б.М.нинг мурожаатига асосан ТИФ Миллий банк Хива филиали томонидан кредит маблағи ўтказиб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятидаги А.Ш. ва Э.Ғ.ларнинг МЧЖларига Жиззах эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган У.А.га қарашли қўшма корхона ишончли электр энергияси билан таъминланишида кўмаклашилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар таҳлили, прокуратура органлари аралашуви билан қисқа муддатда ечимини топаётган муаммолар, бунга масъул бўлган мутассадди корхона, ташкилот ва муассаса мансабдор шахсларининг хали-ҳануз мурожаатлар билан ишлашда хизмат бурчи ва вазифаларини лозим даражада бажармаётганлигини кўрсатди.