БОШ ПРОКУРОРНИНГ ҚАБУЛИ ҲАҚИДА

БОШ ПРОКУРОРНИНГ ҚАБУЛИ ҲАҚИДА

2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Йўлдошев томонидан видеоконференцалоқа орқали фуқароларнинг қабули ўтказилди.

Қабул давомида Бош прокурор томонидан 29 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тингланди.

Мурожаатларнинг 15 таси суд масалалари, 6 таси прокуратура иш юритувига, 2 таси ички ишлар ҳамда 6 таси тадбиркорлик фаолияти масаласига оид мурожаатларни ташкил этди.

Мурожаатлар Бош прокурор томонидан назоратга олинган ҳолда кўриб чиқилмоқда.