БОШ ПРОКУРАТУРА ТАШАББУСИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН СПОРТ ТАДБИРИ

БОШ ПРОКУРАТУРА ТАШАББУСИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН СПОРТ ТАДБИРИ

 

Бош прокуратура ташаббуси билан Ўзбекистон кураш федерацияси, Тошкент шаҳар прокуратураси, Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда
2019 йилнинг 6 сентябрь куни Олмазор туманидаги “Сағбон” спорт мажмуасида “Соғлом танда – соғ ақл” шиори остида болалар учун спортнинг миллий кураш тури бўйича тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалда кенг жорий этиш, хусусан болаларни спортга янада кенгроқ жалб қилиш, уларни маънавий ва жисмоний ривожланиши, спортга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”га конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлаш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйларининг
тарбияланувчилари ҳамда Олмазор туманидаги умумтаълим мактабларининг ўқувчиларига ёш курашчилар, шунингдек Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ғолиблари томонидан кураш бўйича “МАСТЕР КЛАСС” кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Келгусида мамлакатимизда болаларни соғлом руҳда тарбиялаш, ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, уларни жамиятда фаол иштирок этишда кўмаклашадиган тўлиқ ва муносиб шароитларда тарбияланишларига қаратилган бундай тадбирлар кўплаб ўтказилиши режалаштирилган.