МИБ ХОДИМИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН

МИБ ХОДИМИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН

 

МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т (1997 й.т.) қарздор М.Х. дан (1986 й.т.) алимент ундириш ҳақидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида унинг яшаш хонадонига борганда, у МИБ ходимининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, темир жисм билан унинг оёғига уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.09.2019 йилда туман прокуратураси томонидан М.Х. га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.