БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР НАТИЖАЛАРИ

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР НАТИЖАЛАРИ

 

Аввал хабар берилганидек, Бош прокуратура раҳбарияти томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган муайян тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Бунда мавжуд муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш орқали аҳоли фаровонлиги учун бандлигини ва барқарор даромад манбаига эга бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Жумладан, Навоий вилоятида К.Р.га тегишли МЧЖнинг лойиҳа ҳужжатлари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасининг электрон онлайн-аукционларни ўтказиш веб-порталига жойлаштирилиши таъминланди.

Шунингдек, Навоий вилоятида И.И. раҳбарлигидаги МЧЖга банк муассасаси томонидан сут ва сутни қайта ишловчи ускуналар сотиб олиши учун 1 млрд. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу каби, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида М.А.га тегишли МЧЖга банкдан нон маҳсулотларини тайёрлаш ускунасини сотиб олиш учун 146 млн. сўм кредит маблағлари ажратилишида кўмаклашилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар таҳлили ҳамда прокуратура органлари аралашуви билан қисқа муддатда ечимини топаётган муаммолар, бунга масъул бўлган мутассадди корхона, ташкилот ва муассаса мансабдор шахсларининг хали-ҳануз мурожаатлар билан ишлашда хизмат бурчи ва вазифаларини лозим даражада бажармаётганлигини кўрсатмоқда.