ҲАРБИЙ ШАҲАРЧАДА КИТОБ  ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

ҲАРБИЙ ШАҲАРЧАДА КИТОБ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолаасини ошириш ҳамда тарғибот қилиш масалалари юзасидан қабул қилинган қарор ва фармонлари юртимизда китобхонлик маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан ушбу қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 11 сентябрь куни Нукус шаҳар 1-сонли ёпиқ шаҳарчада жойлашган “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғинида, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.

Китоб ярмаркасида Нукус шаҳрида жойлашган барча китоб дўконлари ўзларининг мингдан ортиқ нусхалардаги ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва бошқа жанрларда чоп этилган китоблари билан иштирок этишди.

Бўлиб ўтган китоб ярмаркасини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этишди.