Корея Республикасига ўқув-танишув сафари амалга оширилди.

Корея Республикасига ўқув-танишув сафари амалга оширилди.

 

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг Эксперт гуруҳи аъзолари жорий йилнинг 2-5 сентябрь кунлари коррупцияга қарши ташаббусни баҳолаш тажрибасини ўрганиш мақсадида Корея Республикасига ўқув-танишув сафари билан ташриф буюрди.

Ташриф доирасида коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик хуқуқларига риоя қилиш бўйича Комиссиясида уч кунлик ўқув семинари ташкил этилди.

Корея Республикасида коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик хуқуқларига риоя қилиш бўйича Комиссия ўз ичига мустақил равишда коррупцияга қарши курашиш бўйича, маъмурий низоларни кўриб чиқиш бўйича ва инсон хуқуқларини химоя қилиш бўйича Комиссия (Омбудсман)ни олувчи орган хисобланади.

Ўқув-семинарда коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик хуқуқларига риоя қилиш бўйича Комиссия раиси ўринбосари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Комиссия раиси жаноб Лии Джонли ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг Сеул маркази директори Стефан Клингебиеллар иштирок этишди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Комиссия 2002 йилдан бошлаб коррупцияга қарши ташаббусни баҳолашни ва яхлитликни баҳолашни ўз ичига олган коррупцияга қарши ташаббусни миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳолаб келмоқда. Биргина, 2018 йилнинг ўзида Комиссия томонидан
700 дан зиёд турли даражадаги давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти баҳоланган.

Баҳолаш натижаларига кўра, барча органларнинг рейтинги тузилади ва Интернет тармоғида эълон қилинади. Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик хуқуқларига риоя қилиш бўйича Комиссияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатига эга бўлмасада, унинг нашр этган ҳисоботлари давлат органларида коррупцияни олдини олиш бўйича институционал чораларни жорий этиш ва такомиллаштиришга кучли туртки бўлади.

Ўқув-семинар давомида орттирилган тажриба коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро Комиссияси фаолиятини такомиллаштиришга ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.