ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРАСИ ТАШАББУСИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН СПОРТ ТАДБИРИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРАСИ ТАШАББУСИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН СПОРТ ТАДБИРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.10.2017 йилдаги ПҚ 3306-сонли Қарори ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалда кенг жорий этиш, хусусан болаларни спортга янада кенгроқ жалб қилиш, уларни маънавий ва жисмоний ривожланиши, спортга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”га конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлаш мақсадида 2019 йил 11 сентябр куни Хўжайли туманидаги 1-Республика болалар, Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт ва Халқ таьлими вазирликлари томонидан “Миллий кураш – миллий ғурур” шиори остида мусобақа ўтказилди.

Тадбирда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда спорт мактабининг ўқувчилари қатнашди, шунингдек Ўзбекистон кураш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси жамоасининг Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ғолиблари томонидан “МАСТЕР КЛАСС” кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Тадбир якунида концерт дастури намойиш этилди.

Келгусида мамлакатимизда болаларни соғлом руҳда тарбиялаш, ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, уларни жамиятда фаол иштирок этишда кўмаклашадиган тўлиқ ва муносиб шароитларда тарбияланишларига қаратилган бундай тадбирлар кўплаб ўтказилиши режалаштирилган.