МИБ ХОДИМИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН

МИБ ХОДИМИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН

13.09.2019 йил соат 10:00 ларда МИБ Пахтачи туман бўлими ходимлари Хунарманд маҳалласида жойлашган хусусий корхонага ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб олганлиги ҳолатини текшириш мақсадида борган вақтда Н.Р. (1991 й.т, аёл) МИБ ходимларининг фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилиб, таёқ билан Б.У. ни танасининг турли қисмларига уриб, шунингдек Ф.Х. нинг қўлидан далолатномани тортиб олиб, уларни йиртиб, ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Н.Р. га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди, 219-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.