ОММАВИЙ ЗАҲАРЛАНИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН

ОММАВИЙ ЗАҲАРЛАНИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН

16.09.2019 йил соат 19:30 ларда Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 7 нафар фуқаролар “Овқатдан заҳарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси” ташхиси билан ётқизилганлар.

Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.