САМАРҚАНДДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСА ЮЗАСИДАН

САМАРҚАНДДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСА ЮЗАСИДАН

 

2019 йил 17 сентябрь куни соат тахминан 18-30 ларда  3 нафар фуқаролар Пахтачи туманида жойлашган, давлат заҳирасида бўлган “Қорақўтон” тоғ ҳудудидаги шахтада олтин моддасини ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб бораётганларида тоғ тоши босиб қолиши натижасида 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 1 нафар фуқаро эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.