ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро тумани «С» МФЙ раиси А.Э. эгаллаб турган хизмат мавқеидан фойдаланиб, МФЙ мутахассиси Л.А. билан олдиндан тил бириктириб, «Ж.Ш.» фермер хўжалиги иш юритувчиси Ж.Б.ни унинг фермер хўжалиги эксперт режасини бажармаса, унга ажратилган ер майдонларини олиб қўйилиши ҳақида айтиб, экспорт бўйича режасини Бухоро туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали бажартириб бериш эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилиб, МФЙ мутахассиси Л.А. орқали 600 АҚШ доллари ва 1,9 млн. сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «С» МФЙ раиси А.Э. ва мутахассис Л.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.