ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРИ ЮЗАСИДАН

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар О.А. ва бошқалар, “А.С” МЧЖ раҳбари У.Т.га танишлари орқали Ангрен шаҳридан қурилиш объектини олиб бериш ҳамда қурилиш объектининг смета ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 10.000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.А., Р.И. ва С.Д.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.