ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРИ ЮЗАСИДАН

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, АТБ «Агробанк» Избоскан филиали Фронт-офисининг бўлими бошлиғи Ж.Х., тумандаги мактабларнинг ўқитувчиларига йиллик микроқарз кредити ажратиш учун сохта кредит ҳужжатлари тузиб, ушбу ҳужжатлар асосида 245 нафар ўқитувчиларнинг ҳар бирига нақд пулда 3 млн. сўмдан жами 735 млн. сўм микроқарз ажратилишига ва пулларни банк кассасидан ечиб олишига эришиб, лекин ушбу пулларни ўқитувчиларга бериш ўрнига «Lenovo» русумли ноутбукларни берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.