ТАДБИРКОРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ

ТАДБИРКОРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ

 

Жиззах вилояти Янгиобод туман ДСИ томонидан солиқ тўловчи “U.” хусусий корхонаси молиявий ва солиқ ҳисоботларида 401 млн. 67 минг сўм қўшилган қиймат солиғи тўланмасдан қолганлиги сабабли солиқ тўловчига мавжуд тафовут ва хатоликни бартараф этиш, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини 10 кун муддат ичида тақдим этиш ҳақида талабнома юборилиб, шу муддатда аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда Солиқ кодексининг 70-моддасига асосан судга даъво аризаси юборилиши, 96-моддасига асосан ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Ушбу талабномага асосан солиқ тўловчи “U.” хусусий корхонаси томонидан кўрсатилган муддатда асослантирилган маълумот ва ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли корхонанинг АТИБ “Ипотекабанк” Жиззах вилояти филиалидаги ҳисоб рақами Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан вақтинчалик тўхтатилган.

Кейинчалик солиқ тўловчи “U.” хусусий корхонаси томонидан асослантирилган маълумотнома ва ҳужжатлар тақдим этилган ҳамда корхонанинг банкдаги ҳисоб рақами очиб берилган.

Шундан кейин, туман ДСИ бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-моддаси талабларига кўра, солиқ тўловчи “U.” хусусий корхонасига молиявий ва солиқ ҳисоботларида тафовут мавжудлиги ҳақида талабнома юборилмасдан туриб, Солиқ кодексининг 96-моддаси талабларига зид равишда корхонанинг АТИБ “Ипотекабанк” Жиззах вилояти филиалидаги ҳисоб рақамини тўхтатиш тўғрисида камерал назорат бўлимига асоссиз равишда кўрсатма бериб, корхонанинг ҳисоб рақамини бир ой давомида қонунга хилоф равишда тўхтатиб турган.

Ўрганиш натижасига кўра, вилоят прокуратураси томонидан туман ДСИ бошлиғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2413-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Жиззах вилоят прокуратурасининг аралашуви билан тадбиркорнинг ҳисоб рақами очиб берилиб, бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.