МЎЙНОҚ ТУМАНИДАГИ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН

МЎЙНОҚ ТУМАНИДАГИ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН

        

2019 йил 23 сентябрь куни соат 03:00 лар чамасида Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини ҳудудида Тахтакўпир туманида яшовчи 5 нафар фуқаролар ов милтиқлари билан автомашинада ҳаракатланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган 13 дона жайронларни отиб ўлдириб, қонун талабларини қўпол равишда бузиб, ҳайвонот дунёсига 145 млн. сўм миқдорда зарар етказганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан 24.09.2019 йилда Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.