ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

 

“O-N” МЧЖ раҳбарининг мурожаатига асосан “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё филиалида ўтказилган текширишда, банк ва жамият ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан, жамиятга балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий сув хавза барпо этиш ва балиқ човоқлари ҳамда омухта ем сотиб олиш учун 3 йил муддатга йиллик 16 фоиз билан 1 млрд. сўм кредит ажратилган.

Банк филиалининг Қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.Ибрагимов мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, “O-N” МЧЖга ажратилган 410 млн. сўмлик кредит маблағининг сўндирилмаганлигини била туриб, филиал бошқарувчисининг номидан нотариал идорага жамият томонидан 410 млн. сўмлик кредит маблағлари муддатидан олдин қайтарилганлигини тўғрисида хат бериб, банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиб, “O-N” МЧЖга ажратилган 350 млн. сўм кредитни ўзлаштириб, жамият манфаатига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё филиали Қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.Ибрагимов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 233-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.