БОШ ПРОКУРАТУРА АХБОРОТИ

БОШ ПРОКУРАТУРА АХБОРОТИ

 

2019 йил 27 сентябрь куни Бекобод шаҳар 15-сонли мактабгача таълим муассасасининг 14 нафар вояга етмаган тарбияланувчилари шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонасига қорин оғриғи кассалиги билан мурожаат қилишган. Тиббий текширув натижасига кўра 14 нафар вояга етмаган тарбияланувчиларга “ўткир диарея гастро энтерит” ташҳиси қўйилган.

Ҳолат юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан намуналар олинган ва текшириш учун вилоят Давлат санитария эпидемология назорат марказига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.