ТАДБИРКОР ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ТАДБИРКОР ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

 

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг М.Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “Наврўз деҳқон бозори” АЖ ҳудудидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари бозор ҳудудида тухум, сут ва сут маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларга, лаборатория текширув ўтказмасдан, ҳар куни маҳсулот сифати текширилганлиги тўғрисидаги хулосани бериб, улардан ветеринария-санитария экспертизаси ўтказиш қоидаларида кўзда тутилган нормалардан ортиқча маҳсулотлар олиб, 2019 йилнинг август ойига қадар жами 20500 дона тухум ҳамда сут ва сут маҳсулотларини тамагирлик йўли билан олиб келганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимларига нисбатан ЖКнинг 214-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.