БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИДА

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йил сентябрь ойиида Бош прокуратура раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар ўтказилди.

Хусусан, Бош прокурор ўринбосари С.Саидкаримов томонидан Тошкент шаҳар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайер қабуллар давомида жами 218 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 20 таси жойида ҳал қилинди (қаноатлантирилди), 41 таси Бош прокуратура, 157 таси ҳудудий прокуратуралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.